Гвардиола: Шу тўпурарни олмасак бўлмайди!

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги трансферлар вақтида Ҳарри Кейнни қўлга киритиш учун ҳарчанд уринмасин “Тоттенхэм” хўжайини Дэниел Левини тўпурарни қўйиб юборишга кўндира олмади.

Шунга қарамай, испаниялик мутахассис тажрибали ҳужумчини олиш фикридан қайтгани йўқ. Унинг режаси бўйича 28 ёшли ҳужумчи жамоанинг нозик нуқтаси бўлган марказий ҳужумчи муаммосини бартараф қилиши лозим.  Чунки, Кейн ҳужум чизиғининг ҳар бир нуқтасида самарали ўйнай олади.

Жорий мавсумда Ҳарри Кейн 22 та учрашувда қатнашиб, ўз ҳисобига тўққизта гол ва  иккита голли пас ёздириб қўйди.

Унинг шартномаси 2024 йилнинг ярмигача давом этади ва трансфери 100 миллион еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Mirziyod Mirolimov
27/12/2021 22:28
Gvardiola MAN CITYni treniri
Dhdhdjdh Nddjdjd
28/12/2021 08:56
Biz shaxmatcimi dip oʻylardek
Asliddin Shirinov
29/12/2021 18:59
Sendan kimligini so‘ramadi prosta xato yozilgan o‘shani to‘g‘irlab aytdi aqilli o‘zingcha shaxmat o‘ynaydi disan
Asliddin Shirinov
29/12/2021 18:59
Sendan kimligini so‘ramadi prosta xato yozilgan o‘shani to‘g‘irlab aytdi aqilli o‘zingcha shaxmat o‘ynaydi disan

Минбар

Барча блоглар