Гвардиола яхши ҳужумчи топди

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳужум чизиғини “Аякс” футболчиси Антони Матеус дос Сантос билан кучайтиришни мақсад қилган.

Бразилиялик ҳужумчи Нидерландия чемпионатида барқарор ўйин кўрсатмоқда. 21 ёшли Антони жорий мавсумда ўнта учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини тўрт марта ишғол қилди ва жамоадошларига бир жуфт голли пас оширди.

Антонининг амстердамликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ярмигача давом этади. Бироқ, “Аякс” хўжайинлари 25 миллион евро таклиф қиладиган жамоа бўлса, ёш ҳужумчини қўйиб юборишга тайёр.

Антониога “Манчестер Сити” қаторида “Барселона” ва “Бавария” ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар