Гвардиолага "Барселона" етакчиси керак

"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячиси Френки де Йонг хизматига қизиқиш билдирмоқда, дея ёзмоқда "Marca" нашри.

Манбанинг хабарига кўра, "шаҳарликлар" нидерландиялик футболчи учун 90 миллион евро тўлашга тайёр. Клуб футболчини ёзда харид қилишга уриниб кўради. Аввалроқ, каталонияликлар бош мураббийи Хави Френкининг трансферини тақиқлаб қўйганди. 

Жорий мавсумд Де Йонг Ла Лигада 13та ўйинда майдонга тушиб, 2та голга ассистентлик қилган. Унинг "кўк-анорранглилар" билан амалдаги келишуви 2026 йилгача мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!