Гвардиолага ҳужумчи керак

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсумлар оралиғида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришга эътибор қаратмоқчи.

Eurosport тарқатган хабарга қараганда, "шаҳарликлар" устози бу борада "Тоттенхэм" ҳужумчиси Харри Кейн номзодини илгари сурмоқда. Агар англиялик футболчини қўлга киритиш имкони бўлмаса, у ҳолда "Манчестер Сити" бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку ("Интер"), норвегиялик ҳужумчи Эрлинг Холандни ("Боруссия" Дортмунд) ёки аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинесни ("Интер") сотиб олишга эътибор қаратади.

Бундан ташқари, "Атлетико" ҳужумчиси Жоау Фелиш ва "Реал Сосьедад" ҳужумчиси Микель Оярсабаль ҳам "Манчестер Сити"нинг қизиқишлар доирасида бўлиб турибди.

“Манчестер Сити” ўтган мавсум гарчи АПЛда ғолиб чиққан бўлсада, Чемпионлар лигаси финалида “Челси”га имкониятни бой бериб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар