Ҳеч ким Рамоснинг рақамини олишга ботина олмади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Реал”ни тарк этган Серхио Рамоснинг кетганига бир ой бўлди, бироқ футболчилардан ҳеч бири унга тегишли бўлган рақамни сўрай олмаяпти.

Маълумотларга қараганда, ўйинчилардан бирортаси собиқ сардорнинг 4-рақамини олишга ботина олмаган. Худди шу ҳолат Испания терма жамоасида ҳам кузатилмоқда. Серхио Рамосга тегишли бўлган 15-рақам ҳамон бўш турибди.

Мадриддан кетганидан кейин Рамос ПСЖ билан шартнома имзолади. Бу жамоа ҳимоячиси Тило Керер 4-рақамни Рамосга бўшатиб берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!