Ҳусанов, Шомуродов ва Файзуллаевнинг Жанубий Кореяга қарши ўйини қандай баҳоланди?

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Эрон ва Сурия терма жамоалари устидан қозонилган ғалабалардан кейин учинчи ўртоқлик учрашувида мағлубиятга учради. 

Фабио Каннаваро шогирдлари Осиё қитъасининг энг кучли терма жамоаларидан ҳисобланган Жанубий Корея футболчилари билан куч синашди. 

Бу баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Жанубий Корея таркибида голлар муаллифлари сифатида Сон Хён Мин ва О Се Хун қайд этилди. Рақиб жамоанинг энг машҳур футболчиси Сон Хён Мин учрашувнинг олтинчи дақиқасида жарима зарбасидан ҳисобни очган бўлса, О Се Хун 60-дақиқада иккинчи голни урди.

Футбол бўйича статистик маълумотлар тақдим этувчи Flashscore портали Жанубий Корея ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви иштирокчиларига баҳолар қўйди. 

Flashscore талқинига кўра, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси Жанубий Корея терма жамоасининг чап қанот ҳимоячиси Чо Хён-Тхэк бўлди. У 7,9 баллик баҳога сазовор бўлди ва бутун ўйин давомида майдонда фаол ҳаракат қилди. 

Ўзбекистон терма жамоаси таркибида энг юқори баҳолардан бири вингер Аббосбек Файзуллаев ҳиссасига тўғри келди — у 6,9 балл олди. Футболчи учрашувни асосий таркибда бошлади ва 83-дақиқада алмаштирилди. 

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг энг машҳур футболчиси Абдуқодир Ҳусанов эса 6,8 балл билан баҳоланди. У ҳам ўйинни асосий таркибда бошлаб, 83-дақиқада майдонни тарк этди. 

Терма жамоа сардори ва энг зўр тўпурари Элдор Шомуродов ўзини кўрсата олмади. Flashscore томонидан тажрибали ҳужумчига 5,7 балл қўйилди. Ҳужумчи бутун учрашувни майдонда ўтказди.

"Навбаҳор"да ишлаган машҳур мураббий "Манчестер Сити" йўқ қилинишига қарши чиқди

ФИФА мундиалда Ўзбекистонга қарши ўйнаган терма жамоага ён босгани ошкор бўлди

Кореяга ютқазган Ўзбекистонга ФИФАдан сюрприз

Ўзбекистон ўйинида иккита тарихий рекорд ўрнатилди

Ўзбек футболчилари бу лигани анча олдин забт этган. Шукуровгача Сербияда кимлар тўп тепган?

“Трансфер бомбаси”: Европанинг 100 йиллик клуби нега ўзбек футболчисини олди?

Эксперт Ҳусанов келажаги бўйича хавотирли фикр билдирди

Жанубий Корея – Ўзбекистон: Бу гал ким ютади?

Ҳусановга “Манчестер Сити”дан муносабат келди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!