Ҳусайн Норчаев: Ўз голим билан жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман

Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган “Турон” – “Насаф” учрашуви бўлиб ўтди. Ўйинда энг яхши футболчи деб топилган Ҳусайн Норчаев беллашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди: 

“Бугун бизни қийин баҳс кутиб турганини билардик. Лекин бизга бугун ғалаба жуда зарур эди. Мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажаришга ҳаракат қилдик ва якунда мақсадимизга эришдик. Бундан мухлисларимиз ҳам хурсанд бўлишди, деб ўйлайман. Ўз голим билан жамоам ғалабасига ҳисса қўшганимдан хурсандман” – дейди Ҳусайн Норчаев.

Маълумот учун, 19 ёшли футболчи 8та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
12/09/2021 15:17
MTJ kelajagi aniq. shu bola Ruziqul aka yana bir rahmat shu bolani shunoqa qilib tarbiyalaganlari uchun. chunki Nasaf nichta uyinlarga kerakli achkolarni berdi bulmasa Hujimchilarni tajribasizlegi evaziga buldi lekin Ruziqul aka yana yana imkoniyat berdila. mana natijasi ohir oqibat. yana bitta zur uyinchi kashv qildila.

Минбар

Барча блоглар