Иброҳимҳалил Йўлдошев асосий таркибда майдонга тушган ўйинда жамоаси "Краснодар"га ютқазиб қўйди (видео)

Россия премьер-лигасининг 12-турида ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ҳаракат қиладиган “Нижний Новгород” ўз майдонида “Краснодар”ни қабул қилди.

Голларга бой кечган ўйин 1:4 ҳисобида меҳмонларнинг ишончли ғалабаси билан якунланди. Шу куни “Краснодар” сафида голларни Гжегож Криховяк (5'), Эдуард Сперцян (56'), Александр Черников (73') ва Владимир Ильин (76') киритди.

Ҳамюртимиз Иброҳимҳалил Йўлдошев ушбу баҳсни асосий таркибда бошлади ва бир бўлим ҳаракат қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!