Иброҳимхалил Йўлдошев:

“Нижний Новгород” ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев ҳам Сречко Катанец бошчилигидаги миллий терма жамоамиз сафида тер тўкяпти.

Футболчи ЎФА матбуот хизматига ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Таассуротлар яхши. Бу иккинчи йиғинимиз, биринчи йиғинимиз ҳам яхши ўтди, Швецияга қарши ўйнадик. Ҳозир янги футболчилар бор, улар ҳамма билан тез мослашиб кетди.

йулдошев

Ўйинга келсак, бизнинг назоратимиз остида ўтди. Биринчи бўлимда мувозанатни бироз йўқотиб қўйганимиз учун гол ўтказиб юбордик. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ўйинчилар ҳам ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилди.

Гол ҳақида гапирсам, бу дебют голим бўлди. Барибир терма жамоада гол уриш бошқача. Навбатдаги учрашувга тайёргарлигимиз яхши. Халқимизнинг ишончини қозонишга ҳаракат қиламиз, - дейди Йўлдошев.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
12/10/2021 14:32
Меҳнаткаш ажойиб бола, омадини берсин.
Ulugoff Dlyabiznesa
12/10/2021 10:57
Учрашув 19:00 да бошланади уйин силкалари Uzbekistan Legioners каналидаям бор, шу каналда хамма Легионер уйинчиларимиза уйинлари трансляцияси силкалариям жойланиб борилади..

Минбар

Барча блоглар