Игорь Сергеев гол урган ўйинда

Қозоғистон Премьер-лигаси 26-туридан ўрн олган "Акжайик" - "Тобол" учрашуви якунига етди. Мазкур баҳсда меҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Кустанайликлар сафида Игорь Сергеев 26-дақиқада ҳисобни очган бўлса, 59-дақиқада Тагиберген орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 

Ушбу ғалабадан сўнг ҳамюртимиз Игорь Сергеев тўп тепаётган "Тобол" жамоаси 11 йиллик танаффусдан сўнг яна Қозоғистон чемпионига айланди. 

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар