“Сити”: Шу юлдуз аниқ бизга ўтади!

“Манчестер Сити” раҳбарияти кейинги пайтда бир неча гранд клублар эътиборини ўзини қаратаётган “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонни сотиб олишга ишонмоқда.

Январда Марк Гехи ва Антуан Семеньо учун харажат қилганидан кейин, “Сити” ёзда марказий ярим ҳимоя ва ўнг қанот ҳимоясини кучайтиришни режалаштирмоқда.

TEAMtalk хабарига кўра, манчестерликлар Андерсонни ярим ҳимоячилар орасида асосий трансфер нишони сифатида белгилаган. Унга қудратли клублар харидор бўлаётганига қарамай, “шаҳарликлар”  Эллиотни ҳамкорликка кўндиришига қаттиқ ишоняпти.

“Сити”нинг Андерсонга қизиқиши Бернарду Силванинг шартномаси мавсум охирида тугаши билан боғлиқ. Шунингдек, тизза жароҳатидан кейин аввалги даражасини кўрсатмаётган Родри “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар бор.

23 ёшли Андерсонни сотиб олиш учун манчестерликлар 90 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлашига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!