Илҳом Мўминжонов:

“Нефтчи” – “Динамо” (2:1) ўртасидаги учрашувдан кейин фарғоналиклар бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ўз фикрларини билдирди.

- Бугунги ғалаба билан Фарғона халқини табриклайман. Осон бўлмади, футболчилар ҳар бир ўйинни охирги жанг каби ўтказишарди. Шунча иш қилдик, аммо охирида бир қадам қолганида қийин бўлишини ҳам билардик. Учрашувдан олдин ўйинчилар билан йиғилиб, шу хусусида гаплашгандик. Йигитлар уддалашди. Охирги дақиқаларда ғалаба голини урдик. Шерзод Каримовга ҳам миннатдорлик билдираман. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган учта ўйинчи ўйинни ўзгартириб юборди.

Биринчи бўлимда ўйинимиз унчалик ўхшамади. Танаффусдан кейин яхши ҳаракат қилишди ва иккита гол уришди. Бундай ўйинда ҳаяжон бўлади. Футболчиларнинг миясида чемпионлик эди. Омадимиз келди, охирида гол уриб ғалабага эришдик. Вилоят ҳокимига шунча шароит яратиб бергани учун жамоамиз номидан раҳмат айтамиз. “Нефтчи” уч йилдан бери Суперлигага чиқа олмаётганди. Вазифани бажардик ва юзимиз ёруғ бўлди.

Легионерларимиз биз билан, ҳали жавоб берилгани йўқ. Уларни 31 декабргача шартномаси бор. Клуб билан охиригача ишлайди, - дейди Мўминжонов.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)