"Интер" "Милан"ни қувиб ўтди

А Серия 21-туридан ўрин олган "Интер" - "Лацио" ўйини якунига етди. Мазкур баҳсда миланликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

"Нерадзуррилар" таркибида Бастони ва Шкриньяр рақиб дарвозасини ишғол қилди. Меҳмонларнинг ягона голига Иммобиле муаллифлик қилди. 

Шундай қилиб, очколарини 49 тага етказиб олган "Интер" Италия чемпионатида пешқадам бўлиб олди. 32 очкоси бор Сарри шогирдлари 8-ўринни банд этган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!