Миланнинг "Интер" клуби чилилик ҳужумчи Алексис Санчесдан қутилмоқчи. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, “нерадзуррилар” 32 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида сотиб юбормоқчи. Бироқ унинг маоши катта экани сабабли унга харидор йўқ. Санчес ҳозирда “Интер”дан йилига 7,5 миллион евро маош олади.

Алексис Санчес жорий мавсум "Интер" сафида 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар имзоланган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар