Бироздан сўнг Иордания ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги ҳалқаро ўртоқлик учрашуви старт олади. Баҳсни сайтимиз орқали матнли трансляция қилиб борамиз.

90+3. Баҳс якунланди. Терма жамоамиз йирик 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради!

90+. Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди.

86. Термамиз олдинга ўтмоқда. Бироқ бирорта ҳужум охиригача етиб бормаяпти.

83. ГОЛ! Яна гол ўтказиб юбордик. Рақиб футболчиси битта пас билан жамоадошини бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Ҳамза эса Суюновни осонликча ортда қолдирди.

80. Рақиб футболчилари осонликча жарима майдонимизга кириб келяпти ва зарба йўллашга ҳам улгурмоқда. Бу сафар бизни ноаниқ зарба қутқарди.

78. Сергеевда яхши вазият бўлиши мумкин эди, дарвозабон олдинга чиқиб тўпни эгаллаб олди.

76. Умаровнинг зарбаси ҳимоячига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчакдан тўпни Азиз Ғаниев ўйинга киритди. Ҳимоячилар тўпни қайтарди.

72. Шомуродов майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Азиз Ғаниев туширилди.

67. ЗАРБААА! Азизбек Амановнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган кучли зарбасини дарвозан қийинчилик билан бартараф этди

65. Иордания футболчилари ҳужумга ўтишдан чарчамаяпти. Футболчиларимиздан ҳам фаоллик кутиб қоламиз

61. ВУУУҲ! Дарвоза устуни терма жамоамизни голдан қутқарди. 

60. Катанец уч футболчини алмаштирди. Достон Турсунов ўрнига Ҳусниддин Алиқулов, Иброҳимҳалил Йўлдошев ўрнига Фарруҳ Сайфиев, Ойбек Бозоров ўрнига эса Игорь Сергеев туширилди.

56. ГОЛ! Стандар вазиятдан сўнг яна дарвозамиздан тўп олиб чиқди. Ҳаволатиб узатилган тўпни Насиб Абдуллаҳ бош билан дарвозага жойлаб қўйди. Суюнов фақатгина томошабин вазифасида.

54. Достон Турсунов тўпга ташланишда пойларини чўзиб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда

52. Футболчиларимиз қанотлардан кириб боришга ҳаракат қиляпти. Аммо ҳимоячилар анча ишончли ўйнамоқда.

48. Алижонов қанотдан тўпни жарима майдони ичига узатди. Ҳужумчимиз тўпни тўхтатишга хатога йўл қўйди.

46. Термамз сафида ўзгариш: Қобилов ва Ҳамдамов майдонни тарк этди. Улар ўрнига Абдуллаев ҳамда Аманов туширилди

46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

45+2. Биринчи тайм якунланди

45+. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Майдон марказияда Шукуров рақиб футболчисини йиқтди

43. Иордания яна ҳужумга ўтишга ҳаракат қилганди. Ҳимоячимиз ишончли ҳаракат қилди

38. Ҳамдамовнинг қаонтдан узатган пасини рақиб ҳимоячиси қайтариб юборди

34. Голдан руҳланган мезбонлар олдинга ўтишмоқда.

30. ГОЛ! Ҳимоячимизнинг қўпол хатосидан сўнг рақиб тезкор ҳужумга ўтиб кетди. Суюнов тўпга чиқиб келди, Иордания футболчиси тўпни очиқ позицияда турган шеригига узатди. Сеиф Баҳа эса қийинчиликсиз дарвозани ишғол қилди.

26. Термамизда яхши имконият бўлиши мумкин эди, бироқ ҳимоячи Умаровдан тўпни олиб қўйди

25. Шаҳбоз Умаров чап қанотда тўпни қабул қилиб олиб, дарвоза томон зарба йўллади. Ноаниқ!

22. Ҳамдамовга узатилган пас кучли чиқди. Дарвозабон тўпни эгаллаб олди.

19.Ҳамдамов ажойиб финт эвазига рақиб футболчисини алдаб ўтди. Унинг узатмасига эса аниқлик етишмади. 

18. Ўзбекистон бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

15. Шаҳбоз Умаровнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди. 

13. Иордания ажойиб ҳужум уюштирди, бироқ сўнгги паллада ҳимоячиларимиз тўпни жарима майдончамиздан узоқлаштирди. 

11. Ҳавфли зарба бўлди, бироқ ноаниқ. 

10. Рақибларимиз бу сафар яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлги киритди. 

9.Иордания бурчак тўпи тепиш имкониятига эга бўлди.

8.Ҳамдамов жарима майдонга кириб борди ва тўпни Шомуродовга узатди, бироқ ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

6. Терма жамоамиз ҳозирча тўпга эгалик қилмоқда. 

5. Отабек Шукуров кутилмаганда ҳужумда тўпни йўқотди. 

2. Илк дақиқалардан ҳамюртларимиз олдинга ўтишга уринди. Бироқ рақиб ҳимоячилар ишончли ўйнади. 

0. Ўйинга старт берилди. 

0. Ассалому алайкум қадрли футбол ишқибозлари. Жамоалар майдонга чиқиб келмоқда.



Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухорий Шариф
12/10/2021 20:52
Шарманда... биз осиёда футбол ўйича 2-ўнликда эканимизга ана энди ишондим. Ҳатто четдан катанец келиб ҳам вазиятни ўзгартира олмаса. Бизга Гвардиола, Клопп келса ҳам МТЖ аҳволи шу экан... Эссиз умур...э с с и з. . . .
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
12/10/2021 20:03
Oybek hujim ortiga uzini erkin his qilmaydi. huddi Masharipovday. lekin Oybek haqiqatdan talantli bola.
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
12/10/2021 19:24
Shunga yarasha. enternit yahshi ishlasaykan. qotib qolaveradi. blayin. shu hech bulmasa fudbol muhlislari uchun shunoqa urtoqli bulsa ham uyinlarni olib kursatmaysizla. uzi shundoq ham hamma Jahon chempionati saralash uyinlari kurgan vaqt. biza hech bulmasa urtoqli bulsa ham kuraylik
Baxil Alihuja
12/10/2021 20:54
сергеевга нима бор? лобановни хам чакиришмабди-де...
Dilshodbek Zokirjonov
12/10/2021 20:52
Suyunov vapshe kerak emas. Har doim kotiga tiqadi. Nimaga termaga chaqiraveradi hamma kelib. Paxtakorni himoyasi va hujumi zor qachon korgansizlar paxtakor darvozasiga ketma ket zarbani. Omad suyunovdan yuz ogirdi desak togri emas suyunovdan azaldan omad yoq unda reaksiya ham yoq. UFA sizlarga bugun sharmandalikni suyunov taqdim etdi. Navbahor darvozoboni yoki otkan oyindagini qoysa bolardiku.ex UFA malades
&
Saidjonn
12/10/2021 20:59
Mol podaga oxshab oynashdi bugun korib uyatasan ex bolar yulduzli tarkibizam iw bermadi
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
12/10/2021 20:56
Sayt hodimlari. sela muhlisla uchun ishlaysiz. lekin uyinni sharhlagan sharhlovchi. shunchalik saviyasi pasmi. deyman. yoki chetni halfasi desa yotib olib. yalaydimi deyman. ahmoq bulmasa. Akmal Mazgavoy uyinni eng yahshi uyinchisini. uyinni chiqmadi deydimi. shu gapi. uchun. shu sharhlovchi bilan. uyinni pavtor qayta qayta kurib. tahlil qilaman. hohlasa. Ahmoq bulmasa Kuzi shunchalik kurmi. deyman. Umarov tugri uyinni chiqmadi. lekin Akmal Mazgavoy eng zur uynadi. ahmoq. kur qani. qanaqa pasla berdi golli. Umarovka yoki Amonovka. qisqasi. uyindan kura sharhlovchi asapni buzdi. lekin.
Ulugoff Dlyabiznesa
12/10/2021 19:08
Яхши таркиб!Sport 2 обераркан, уйин силкасини кидирвотганла буса Uzbekistan Legioners каналидаям бор, шу каналда хамма Легионер уйинчиларимиза уйинлари трансляцияси силкалариям жойланиб борилади.. кимга кизу боса