Италия бу ишни 10-марта уддалади

Хабарингиз бор, Италия терма жамоаси кеча Испания устидан ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.

Шу тариқа Италия ўз тарихида 10-марта йирик мусобақаларнинг финалига чиқди. Аниқроғи, “Скуадра Адзурра” шу кунгача 6 марта жаҳон чемпионати финалига, 4 марта Европа чемпионати финалига чиқган.

Эътиборлиси, италияликлар мундиалларнинг 6 та финалидан 4 тасида ғолиб чиқишган. Бироқ ўтган 3 та Европа чемпионати финалидан фақат 1 тасида, 1968 йилги мусобақада чемпионликни қўлга киритган холос.

Роберто Манчини шогирдлари бу сафар финалда Англия ва Дания терма жамоалари ғолибига қарши ўйнайди. Ушбу ўйин 11 июль куни бўлиб ўтади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар