Италия нашри: Моуриньо бу гал Шомуродовни асосий таркибда майдонга туширади. Бунга етарлича сабаб бор

20-22 ноябрь кунлари Италияда 13-тур баҳслари бўлиб ўтади. Биз учун аҳамиятлиси, "Рома" эртага "Женоа" билан куч синашади.

Ўйин сафарда бўлиб ўтади. Римликлар Элдор Шомуродовнинг собиқ жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:45да бошланади.

Италиянинг la gazzetta dello sport нашри ушбу баҳсда ҳамюртимиз асосий таркибда бошлашини маълум қилди. Бунга сабаб Жозе Моуриньо шогирди Элдор Шомуродов собиқ жамоасининг имкониятларини яхши билгани боис шундай йўл тутиши мумкинлиги ёзилди.

"Рома" айни пайтда 12 турда 19 очко билан 6-ўринда бормоқда. "Женоа" эса шунча ўйинда 9 очко жамғарган ҳолда 17-поғонани банд этган. Элдор Шомуродов 10 учрашувда битта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!