ITKF каратэ-до: Меҳрожиддин Жалолов жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди

Руминиянинг Клуж-Напога шаҳрида ITKF каратэ-до бўйича жаҳон чемпионати ташкил этилди. Табиийки, мазкур мусобақада Ўзбекистон ITKF каратэ-до федерацияси раиси Шуҳрат Кушмуратов бошчилигидаги вакилларимиз ҳам иштирок этмоқда.

Натижалар ҳам йўқ эмас. Жумладан, 14-15 ёшлилар ўртасидаги ката йўналишида татамига чиққан Меҳрожиддин Жалолов жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. 

Мазкур муваффақиятли иштирок билан ёш спортчимизни табриклаймиз!

Турнир ждавом этмоқда. Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!

Мехорож

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар