Жароҳатланган "Сурхон" футболчиси қачон майдонга қайтади?

“Сурхон” клуби сафига ёзги трансфер ойнаси ёпилаётган маҳалда қўшилган ҳимоячи Мурод Тўйчибоев охирги пайтларда термизликлар сафида кўринмай қолганди.

У “Сурхон”га қўшилгач, учта ўйинда – “Металлург”, “Андижон” ва “Қўқон-1912”га қарши учрашувларда иштирок этди. Шундан бери ортда қолган тўртта турда жамоасига ёрдам бера олгани йўқ.

Бош мураббий Баҳром Ҳайдаров Тўйчибоевни жароҳат олгани ҳақида гапирганди. Ҳозирги ҳолатини билиш мақсадида футболчига мурожаат қилганимизда Sports.uz учун қисқача шундай деди:

- “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйин пайтида жароҳат олдим. Оқибатда 3-4 та ўйинни ўтказиб юборишимга тўғри келди. Лекин энди аста-секин машғулотларни бошладим. Насиб қилса, кейинги ўйинларда жамоадошларимга ёрдам бермоқчиман. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!