Жеко яна АПЛга қайтиши мумкин

"Интер" ҳужумчиси Эдин Жеко фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 35 ёшли босниялик футболчига "Ньюкасл" клуби харидор бўлмоқда. Яқинда саудиялик инвесторлар қўлига ўтган АПЛ клуби Жеконинг трансфери учун “нерадзуррилар”га яхшигина маблағ тўлашга тайёр.

Жеко "Интер"га шу ёз “Рома”дан кўчиб ўтган эди. Унинг Милан клуби билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Эдин Жеко жорий мавсум “Интер” сафида жами 23 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 4 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!