"Ювентус" клуби дарвозабони Маттиа Перин фаолиятини яна бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда calciomercato.com нашри хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, "Женоа" ушбу посбонни ижарага олишни режалаштирган. Бироқ туринликлар бош мураббийи Массимилиано Аллегри Перинни жамоада сақлаб қолмоқчи. Чунки уни Войцех Щенснига ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Ҳуқуқий жиҳатдан "Юве"га тегишли Маттиа Перин охирги икки мавсумни генуяликлар сафида ўтказди. У 2020/2021 йилги мавсум А Серияда "Женоа" сафида 32 ўйинда иштирок этди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар