Жеррарднинг ўрнини ким эгаллаши аниқ бўлди

Глазгонинг "Рейнжерс" клуби янги бош мураббий билан деярли келишувга эришди. Sky Sports тарқатган хабарга қараганда, Шотландия грандини Жованни ван Бронкхорст ўз қўлига олади.

Томонлар ўртасидаги музокаралар яхши кетмоқда, нидерландиялик мутахассис шахсий шартнома тафсилотлари бўйича келишувга яқин турибди.

Айтиш керакки, Стивен Жеррард "Астон Вилла"га кетгач, ушбу лавозимга Женнаро Гаттузо ва Рональд Куман номзодлари ҳам тилга олинаётган эди.

Ван Бронкхорст учун "Рейнжерс" бегона эмас. У 1998-2001 йилларда ушбу жамоа таркибида футболчи сифатида тўп сурган. Бош мураббий сифатида эса "Фейеноорд" ва "Гуанчжоу Фули" клубларини бошқарган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)