Жесси Лингард АПЛнинг бошқа бир гранд клубига кўчиб ўтиши мумкин

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Жесси Лингард жамоасини ўзгартириши мумкин, деб хабар бермоқда BBC Sport.

Манбага кўра, "Тоттенхэм" 29 ёшли англиялик футболчининг вакиллари билан уни ёзги трансферлар даврида таркибга қўшиб олиш масаласини муҳокама қилган. Айтиш керакки, Лингарднинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.

Жесси бу мавсум премьер-лигада 8 та ўйинда қатнашиб, 2та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!