Жиззахлик бокс бўйича Осиё чемпионлари ва совриндорлари муносиб тақдирланди (Фото)

  • 30 сентябрь, 2021, 19:05
  • 0
  • Бокс

Август ойида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида фахрли ўринларни қўлга киритган ёш боксчилар Жиззах вилояти божхона бошқармаси ҳамда вилоят ҳокимлиги томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Мазкур чемпионатида Жиззах вилоятидан Мироншоҳ Норқосимов (-54 кг вазнда кумуш медал), Лазиза Юсупова (-52 кг вазнда бронза медал), Мухлиса Ҳушвақтова (-54 кг вазнда бронза медал), Сабоҳат Ҳусанова (-81 кг вазнда бронза медал), Азиза Зокирова (-70 кг вазнда олтин медал) ва Жаҳонгир Зокиров (-92 кг вазнда олтин медал) муносиб иштирок этган эди.

photo_2021-09-30_18-41-26

2_2

3_1

4_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!