Жозе Моуриньонинг шахсан ўзи Шомуродовни сотиб олишни сўраганмиди? - Элдор жавоб берди

Айни пайтда Швецияда бўлиб турган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўқув-йиғин машғулотларини ўтказмоқда. Йиғин доирасида ЎФА матбуот хизмати терма жамоамиз етакчиси Элдор Шомуродов билан махсус интервью уюштирди. Қуйида ушбу суҳбатдан парчаларни келтирамиз:

– "Рома"нинг таклифи қачон ва қандай рўй берди?

– "Рома" ҳақида гап-сўзлар чиқа бошлаган вақт агентларим билан гаплашганимда, ҳақиқатан қизиқиш борлигини айтишди. Барчаси жуда тез, 1 ҳафта ичида бўлиб ўтди. Мураббийнинг ўзи ҳам агентим билан гаплашган экан. У менинг ўзимга ҳам қўнғироқ қилди. Бошида ўзим ҳам ишонмагандим.

– Сизни сотиб олишни шахсан Моуриньо талаб қилгани ростми?

– Менимча, Моуриньонинг ўзида менинг хизматимга қизиқиш бўлган. Кўришганимизда ҳам айнан шу ҳақда айтди.

– Бутун дунё тан олган кучли мутахассис билан ишлаш жараёнида муаммолар туғилмаяптими?

– Ҳозирча, ҳеч қандай босим йўқ. Биз бир жамоа ичида битта мақсад сари интилмоқдамиз. Клуб ичида ҳаммаси жойида. Биз устоз-шогирд сифатида машғулот олиб борамиз. Фақатгина бошида озгина ҳаяжон бор эди. Аммо ҳозир ҳаммаси яхши.

– "The Special"нинг ўзига хос томонлари сизнинг кўзингизга ташландими?

– Биринчи навбатда шуни айтишим мумкин-ки, Моуриньо жуда кучли психолог. Ўша томонини илк кўришдаёқ сездим. Албатта, унинг ҳар томонлама ўзига хос жиҳатлари бор. У билан бирга ишлаш қизиқарли, айниқса, машғулотларни жуда ажойиб тарзда олиб боради.

Қуйида тўлиқ интервьюни томоша қилиш имкониятига эгасиз:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар