Катанец бошчилигида терма жамоамиз яна мағлуб бўлди

Сречко Катанец бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Мазкур баҳсда ҳамюртларимиз рақибга 1:0 ҳисобида имкониятни бой берди. 

Ўйиннинг 41-дақиқасида Грузия футболчиси Волков ҳисобни очишга муваффақ бўлди ва учрашувда бошқа гол киритилмади.

Шунингдек, беллашувнинг 84-дақиқасида терма жамоамиз аъзоси Фарруҳ Сайфиев ва рақиб футболчиси Ираклий Азаров қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 

Грузия

  • Davit Volkovi 41'

Ўртоқлик учрашувлари 1-тур

15/11/2021, 19:00

1
:
0
Тугади

Ўзбекистон

    45'
    90'


    • 90+4'

      Учрашув якунига етди. Мазкур баҳсда майдон эгалари Грузия терма жамоаси 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлги киритди. 

    • 90+2'

      Ҳамюртларимиз қанотлардан фаол ҳужумлар уюштирмоқда. 

    • 90'

      Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди. 

    • 88'

      Грузия футболчисининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

    • 84'

      Ўйинда четлатиш.Ҳакам Грузия футболчиси Ираклий Азаров ҳамда термамиз аъзоси Фарруҳ Сайфиевга қизил карточка кўрсатди.  

    • 81'

      Отабек Шукуровга сариқ карточка кўрсатилди. 

    • 80'

      Машарипов ҳужумда йиқилди, бироқ ҳакам фол қайд этмади. 

    • 79'

      Шомуродов ўрнига Игор Сергеев ўйинга қўшилди. 

    • 78'

      Ҳамюртларимиз ҳужумда ўйин қоидасини бузди. 

    • 76'

      Йўлдошевнинг узатмасига аниқлик етишмади. 

    • 73'

      Грузия футболчисининг олисдан йўллаган зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлди. 

    • 71'

      Ўзбекистон терма жамоаси бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

    • 69'

      Машарипов бир рақибни ортда қолдирмоқчи эди, бироқ ҳимоячи ишончли ўйнади. 

    • 66'

      Ҳамюртларимизнинг иккинчи қаватга етказиб бераётган барча узатмалари осонлик билан қайтарилмоқда. 

    • 64'

      Қанотдан Шомуродов томон етказиб берилган 2 узатмага ҳам аниқлик етишмади. 

    • 63'

      Таркибимизда ўзгариш: Достон Ҳамдамов ўрнига Хожимат Эркинов тушди. 

    • 61'

      Ҳамюртларимиз ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

    • 58'

      Шомуродовга нисбатан майдон марказида ўйин қоидаси бузилди. 

    • 57'

      Йўлдошев рақиб футболчисига ҳужумда босим қилиб кўрди, бироқ ҳимоячи дарвозабон билан ўйнади. 

    • 55'

      Грузия жарима зарбаси тепиш имкониятига эга бўлди. 

    • 53'

      Йўлдошев жарима майдони ичига тўпни етказиб берди. Бироқ ҳимоячилар ишончли ўйин кўрсатиб, тўпни қайтарди. 

    • 52'

      Ҳамюртларимизда яхши имконият вужудга келди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида. 

    • 51'

      Машариповга узатилган тўпга рақиб ҳимоячилари биринчи улгурди. 

    • 48'

      Ҳамюртларимиз ҳужумга ўтди. Ғаниевнинг узатмасига бироз аниқлик етишмади. 

    • 47'

      Грузия бурчак тўпи тепиш имкониятини қўлга киритди. 

    • 46'

      Ҳошимов ўрнига Йўлдошев, Алибоев ўрнина Азизжон Ғаниев майдонга тушди. 

    • 45'

      Иккинчи тайм бошланишига кам вақт қолди. 

    • 45'

      Биринчи бўлим якунига етди. Ҳозирча Грузия терма жамоаси Ўзбекистонга қарши баҳсда 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда. 

    • 43'

      Ҳамюртларимизда қарши ҳужумга ўтаётган бир пайтда тўп йўқотилди. 

    • 41'

      Ўйинда ҳисоб очилди. Грузия футболчиси Волков қанотдан етказиб берилган тўпни бош билан дарвозага жойлаб қўйди. 

    • 39'

      Машариповнинг зарбаси ҳимоячиларга тегиб қайтди. Иккинчи уриниш анча кучли чиқди. 

    • 38'

      Машариповга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. Ҳамюртларимиз яқин масофадан жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

    • 36'

      Ҳошимов яна рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди. 

    • 35'

      Машарипов бурчакдан тўпни ўйинга киритди. Шомуродов жарима майдони ичида тўпни тўхтатиб, оёғининг учи билан дарвоза томон йўллади. Рақиб посбони ўз ўрнида. 

    • 34'

      Шомуродов рақибдан тўпни олиб қўйиб, жарима майдонига кириб борди. Сўнгги паллада ҳимоячи тўпни майдондан чиқариб юбордию 

    • 33'

      Шомуродовнинг узатмасидан сўнг дарвозабон тўпни эгаллаб олди. 

    • 32'

      Ҳамдамов ўткир бурчак остидан кучли зарба йўллади, аммо бироз ноаниқ. 

    • 30'

      Машарипов қанотдан тўпни рақиб жарима майдони ичига етказди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида. 

    • 28'

      Ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг ҳамюртларимиз тўпни эгаллаб олди. Бироқ Ҳамдамов тўпни ўзида кўп ушлаб турди ва рақиб ҳимоячилари ундан тўпни олиб қўйди. 

    • 26'

      Мезбонларда яна бир ажойиб имконият. Қанотдан етказиб берилган тўпни Давиташвили дарвозага аниқ йўллади. Ўткир Юсупов ўз ўрнида. 

    • 25'

      Грузияда яхши имконият вужудга келди. Казаишвилининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси ҳимоячиларга тегиб қолиб, майдонни тарк этди. 

    • 24'

      Ҳамдамов рақиб жарима майдони ичида ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

    • 23'

      Ҳамюртларимиз ҳимояда яхши ўйин кўрсатмоқда. 

    • 21'

      Гвилияга нисбатан ўйин қоидаси бузилди. 

    • 20'

      Рақиблар жарима майдончамиз атрофида майда паслар билан тўпни эгаллаб турибди. 

    • 17'

      Ҳошимов рақибга нисбатан ўта қўпол ўйнади. Грузия жарима зарбаси тепиш имкониятини қўлга киритди. 

    • 17'

      Алибоев ҳужумда рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузди 

    • 14'

      Шукуровнинг олисдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади. 

    • 12'

      Майдон эгаларида яна бир ҳавфли ҳужум. Қанотдан етказиб берилган тўпга яна дарвозабонимиз биринчи улгурди. 

    • 11'

      Мезбонларда яхши имконият вужудга келиши мумкин эди, бироқ дарвозабонимиз Ўткир Юсупов тўпни улгурди. 

    • 9'

      Машарипов ҳужумга ўтаётган бир пайтда ҳимоячилар қуршовида қолиб кетиб, тўпни олдириб қўйди. 

    • 8'

      Алибоевнинг узатмасидан сўнг Шомуродовда яхши имконият вужудга келди, бироқ унинг зарбасини дарвозабон эгаллаб олди. 

    • 7'

      Ҳамюртларимиз ҳужумга ўтишга ҳозирлик кўрмоқда. 

    • 6'

      Шомуродов жарима майдони ичига тўпни узатди, бироқ ҳимоячилар ўз ўрнида. 

    • 5'

      Майдон марказида мезбонлар тўпни эгаллаб турибди. 

    • 3'

      Казаишвили тўп билан жарима майдони ичига кирди ва зарба йўллади. Ҳимоячиларга тегиб қолган тўпни дарвозабон ушлаб олди. 

    • 2'

      Грузия ҳозирча тўпни назорат қилмоқда. 

    • 0'

      Ўйинга старт берилди. 

    • 0'

      Жамоалар майдонга тушиб келишди. Мадҳиялар янгради. Ўйин учун барча нарса шай ҳолатда. 

    • 0'

      Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Грузия ҳамда Ўзекистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бошланишига ҳам кам вақт қолди. Мазкур ўйиндан матнли трансляцияни сайтимиз орқали кузатиб боринг! 




    Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

    Фикрлар

    Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
    &
    Ерназаров Базарбай
    15/11/2021 21:56
    Жаман ойдамадыгой
    ANNAQULOV G'ULOM
    15/11/2021 20:55
    Srechka Katanec sen bu dorbozlarga darvozaga kuchli zarbalar yo`llashni xam o`rgat. Bular raqib darvozasiga to`p tepishdan qo`rqadi.
    Oybek Maxammadiyev
    15/11/2021 21:49
    Faqat yutqizadi yutqizib organib qolishgan
    ANNAQULOV G'ULOM
    15/11/2021 20:59
    Bizni futbolchilar o`ynagan barcha jamoalardan yengilaverib ko`zlari xam pishib ketdi, yana 1-2 mag`lubiyatdan so`ng o`rganib xam qolishadi.

    Минбар

    Барча блоглар