Кавани ўзи порлаган жамоага ўтади

“Манчестер Юнайтед”нинг асосий таркибига кира олмаётган Эдинсон Кавани тез орада А Серияга кўчиб ўтиши кутилмоқда.

Todofichajes нашрининг маълум қилишича, уругвайлик тўпурар қишки трансферлар вақтида “Наполи” сафига қўшилиши мумкин.

Кавани Манчестерга Криштиану Роналду келганидан кейин жуда кам ўйинга тушмоқда. Моҳир ҳужумчи бундан норози ва фаолиятининг сўнгги босқичида кўпроқ тўп тепишни истаяпти.

“Наполи” уругвайлик тўпурар учун бегона эмас. Эдинсон 2010-2013 йиллар давомида неаполликлар таркибида порлаган. У ушбу жамоада жами 104 та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасини 78 маротаба аниқ нишонга олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!