Кавани учта супертаклифни рад этди

“Манчестер  Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани ёзги трансферлар ойнасининг охирги кунида учта клубдан жуда манфаатли таклифлар олганига қарамай, Сульшер жамоасида фаолиятини давом эттиришни маъқул кўрди.

Биринчи навбатда, “Ювентус” уругвайлик тўпурар агентлар  билан боғланиб, унга икки йиллик шартнома ва Криштиану Роналдудан қолган 7-рақамни беришни ваъда қилди. Шунингдек, ўтган йили Каванини олишдан бош тортган “Барселона” ва “Атлетико” ҳам бу гал унга таклиф билан чиқди.

Эдинсон “Манчестер Юнайтед”га Криштиану Роналду келганидан кейин рақобат кучайиб кетиши аниқлигига қарамай, шу клубда қолишга қарор қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар