Кей-Лига. Искандеров гол урган ўйинда жамоаси жанговар дуранг қайд этди (видео)

Жанубий Корея чемпионатининг қолдирилган 14-туридан ўрин олган "Ульсан" ҳамда "Соннам" жамоалари ўртасидаги ўйин 2:2 ҳисобида якунланди.

"Соннам" сафида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Жамшид Искандеров учрашувни асосий таркибда бошлади ва ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. Ўйиннинг 27-дақиқасида Ли Гюнинг пасидан сўнг Жамшид оҳиста зарбаси билан жарима майдони ташқарисидан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Маълумот учун, "Соннам" К-Лига турнир жадвалида 18 очко билан 12 жамоа орасида 9-ўринда бормоқда. Искандеров жорий мавсум 7 та беллашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида битта гол ва ассист мавжуд.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар