Кейн

“Тоттенхэм” тўпурари Ҳарри Кейн анчадан бери клубдан кетиб, совринли ўринлар учун курашадиган жамоага ўтишни истаяпти.

“Тоттенхэм”га чемпион мураббий – Антонио Контенинг бош мураббий этиб тайинлангани ҳужумчининг кетиш ҳақидаги фикрини ўзгартиши мумкин.

Ҳарри Кейннинг клуб билан ҳамкорлиги 2024 йилнинг ярмигача давом этади. Ёзда 28 ёшли ҳужумчига “Манчестер Сити” харидор бўлганди. Бироқ, “Тоттенхэм” президенти Даниэль Леви Кейнни ҳеч қандай нархга сотмаслигини билдириб, таклифларни рад этди.

Кейн жамоа раҳбарияти трансферга кўнмагани учун бир неча кун машғулотларга келмай, норозилигини билдирди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар