Кикбоксинг бўйича Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 21 та медални қўлга киритди!

Бутунжаҳон Кикбоксинг ассоциацияси томонидан Будапешт шаҳрида 16-19 сентябрь кунлари 26 - Жаҳон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари  ушбу нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этган ҳолда, 5 та олтин, 6 та кумуш, 10 та бронза, жами 21 медални қўлга киритди.

Шунингдек, WAKO томонидан Темур Муҳаммеджонов – энг яхши рефери деб топилиши баробарида
Италияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида реферилик қилишга ҳам йўлланма олди.

Мазкур муваффақият билан барчасини муборакбод этамиз!

тимур ака

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Anvar Abduazizov
20/09/2021 11:46
Umum jamoada nechanchi o‘rin kim bilsa yozsin