Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Клопп: Бу янги тажриба эмас, 1000 дан ортиқ ўйин ўтказганман

Ali Ahmadxo’jayev
Изоҳлар: 0

Мураббий ўзини яхши ҳис қилди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Юрген Клопп ушбу лавозимдаги илк ўйинидан кейин ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

УЕФА Миллатлар лигаси А лигаси 2-гуруҳи 1-турида Германия Нидерландия билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

- Умуман олганда, ўзимни яхши ҳис қилдим. Аммо фаолиятим давомида 1000 дан ортиқ ўйин ўтказганман, шунинг учун бу мен учун мутлақо янги тажриба эмас эди.

Ўхшаш вазиятда турган икки жуда яхши жамоа ўзаро ўйнади. Биз учрашувни яхши бошладик, кейин эса жиддий муаммоларга дуч келдик. Тизим ҳали шаклланмаган ва жараёнлар ҳали тўлиқ йўлга қўйилмаган пайтда шундай ҳолатлар юзага келади.

Жамоанинг иштиёқи ва юқори интенсивлигидан жуда мамнун бўлдим, аммо биз албатта яхшироқ ўйлай оламиз, - дея Клоппнинг сўзларини Bayern & Germany X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида келтиради.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ