Клоппнинг орзусини бошқа ўйинчи рўёбга чиқаради

“Ливерпуль” бош мураббийи Юрген Клопп ПСЖга ўтиб кетган Жординьо Вейналдум ўрнига “Атлетико” ярим ҳимоячиси Сауль Ньигесни олмоқчи эди. Испаниялик футболчи “Барселона”га ўтишга яқин турибди ва ливерпулликлар бу трансфернинг келажаги борлигига ишонмаяпти.

Энди Клоппнинг майдон марказини кучайтириш ҳақидаги орзусини португалиялик ярим ҳимоячи Ренату Саншеш амалга ошириши мумкин. Инглизлар “Лилль”нинг Франция чемпиони бўлишига катта ҳисса қўшган ўйинчини Англияга кўчириб келмоқчи.

Клопп 23 ёшли футболчининг хизматларидан узоқ муддат фойдаланишни режалаштирган.

Қизиғи, Ренату Саншеш илгари “Суонси” таркибида Англия премьер-лигасида, “Бавария” сафида Бундеслигада ўзини кўрсата олмаган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)