Конференциялар лигаси: Бугун "Рома" ўйнайди

Бугун Конференциялар лигаси 1-туридан ўрин олган учрашувлар ўтказилади. Беллашувлар орасида биз учун аҳамиятлиси "Рома" иштирокидаги баҳс ҳам бор.

Элдор Шомуродов ҳаракат қилаётган римликлар Болгариянинг ЦСКА клуби билан куч синашади. Ўйин Италиядаги "Олимпико" стадионида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Жозе Моуриньо шогирдлари жойлашган "С" гуруҳидаги иккинчи баҳс Норвегиянинг "Буде-Глимт" ва Украинанинг "Заря" клуби ўртасида кечади. Бу ўйин ҳам 00:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!