Конор МакГрегор - Дастин Порье ким ғалаба қозонади? Ўзбекистонлик ММА мутахассислари жавоб берди

  • 8 июль, 2021, 08:49
  • 0
  • MMA

10 июль(Тошкент вақти билан 11 июль тонгда) барча ММА ихлосмандлари орзиқиб кутаётган "UFC 264" турнири бўлиб ўтади. Унинг марказий жангида енгил вазн тоифасининг том маънодаги юлдузлари Конор МакГрегор ҳамда Дастин Порье учинчи бор тўқнаш келади. Маълумки, улар ўртасидаги ҳисоб 1:1 кўриниш олган ва бу қайсидир маънода ҳал қилувчи тўқнашув бўлади. 

Биз эса анъанага содиқ қолган ҳолда, бу жанг борасидаги мутахассислар яъни, юртимиздаги ММА жангчилари ва мураббийларнинг фикрлари билан қизиқдик.

Комран Артиков - RFC промоушени раҳбари

- Агар, жанг 1-2-раундларда тугаса, Конор МакГрегор ютади. Бу раундларда Конор нокаут қила олмаса, қолган раундларда Порьеда имконият ошиб кетади. Лекин Конорни машғулотларига эътибор қаратсангиз, барчаси аъло даражада, кардиоси ҳам яхшиланганга ўхшайди. Боксга ҳам кўп аҳамият бермоқда. Дастин курашга эътибор қаратишини яширмаяпти. Бироқ, Конорни Ҳабиб билан курашганини ҳам кўрдик, тэйк-даунлардан ҳимояланиши жуда яхши қолаверса, жиу-житсуси ҳам ёмон эмас. Шунинг учун Порье курашда ҳам Конорга у қадар муаммолар туғдира олмаса керак. Имкониятларни 60-40 % Конор фойдасига баҳолаган бўлардим. Албатта, бу менинг шахсий фикрларим!

ккк

Мансур Тўғизбаев - ММА мураббийи, рефери

- Шубҳасиз, бу жангда яна Порье ғалаба қозонади. Тўғриси, биринчи раунддаёқ, МакГрегорни нокаутга учратади. Шунингдек, Дастин Порьега мухлислик қилишимни ҳам айтиб ўтмоқчиман. Хуллас, нокаут кутмоқдаман!

мангу

Беҳзод Жиянов - ММА мураббийи 

- Аввалдан бирор бир фикр билдириш қийин. Бироқ, мен Дастин Порьега мухлислик қилаяпман ва бироз бўлса-да, унда имконият кўпроқдек. Лекин Конор ҳам оддий жангчи эмас, шундай экан барчаси жангда ҳал бўлади. 

бех

Шоҳасан Мирзаматов - ММА жангчиси 

- Менимча Порье ғалаба қозонса керак. Чунки, Конор олдингидек эмас, ўхшатиш керак бўлса, "тўйиб" қолди, аввалгидек "оч", деб айта олмайман. Аксинча, Конордаги иштиёқ Дастинга ўтиб кетди. Шунинг учун Дастин Порьеда имконият юқори, деб ўйлаяпман. Албатта, бу мени шахсий фикрим. 

шохас

Авлиёхон Ҳамидов - ММА жангчиси

- Бу жангга Конор МакГрегор ҳам яхши тайёрланганлиги аниқ. Шундай бўлса-да, унда бир ва иккинчи раундларда имконият бўлиши мумкин. Агар, шу раундлар оралиғида ғалабани илиб кетмаса, қолган раундалар Дастин Порьеники бўлади. Менинг фикримча имкониятлар 55/45 Порье фойдасига. 

авл

Мавлуд Тифиев - К-1 жангчиси

- Ҳар иккиси ажойиб жангчилар. Бироқ, бу сафар Конор МакГрегор ғалаба қозонади. Чунки, у жуда яхши тайёргарлик кўрди. Жисмоний ҳолати ҳам аъло даражада. Буни бевосита интернет тармоқлари орқали кузатиб бордим ва шундай хулосага келдим. Қолаверса, аввалги жангдан керакли хулосани чиқариб олган, деб ўйлайман. Узоғи иккинчи раундда нокаут билан ирландиялик ғалаба қозонади. 

v

Фаррух Мадаминов - ММА мураббийи

- Иккаласи ҳам UFCдаги энг номдор жангчилар. Улар барчага қандай маҳоратга эга эканлигини исботлаб улгурган. Бу сафар у қадар очиқ жангни кўрмасак керак. Сабаби, иккита жанг улар учун сабоқ бўлган ва учинчи тўқнашувда эҳтиёткорликка кўпроқ урғу беради, деган фикрдаман. Бироқ, жанг қанча чўзилса, Порьеда имконият ошаверади. Чунки, унда кардио Конорга нисбатан яхшироқ. Шунинг учун Конор жангни эрта якунлашга интилиши ҳам мумкин. Хуллас, имкониятларни 50/50 дея баҳолаган бўлардим. 

Фарух ака

Қобилбек Тўлабоев - Профессионал муайтай жангчиси, "Тони Про" менежерлик клуби раҳбари

- Жуда зўр жанг бўлади. Уларнинг жангига эътибор қаратсангиз, тэйк-даунларга ва партерда жанг олиб боришга у қадар эътибор қаратишмайди. Ҳар иккисининг қўл ва оёқ зарбалари жуда яхши шаклланган. Ўзига хос нокаутчилар тўқнашуви, десак ҳам янглишмаган бўламиз. Дастлабки раундлардан Конор нокаут билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилса керак. Чунки, аввалги жангдаги мағлубиятини мухлислари олдида шу тарзда "ювиш"га ҳаракат қилади. Лекин Порье ҳам анойи эмас! Умумий тарзда олганда имкониятлар 50/50. 

тони

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!