Конор Макгрегорнинг менежери Мэнни Пакьяони судга берди. Унинг Эррол Спенсга қарши жангини тақиқламоқчи

8 вазнда собиқ жаҳон чемпиони филиппинлик Мэнни Пакьяо ўзининг навбатдаги жангини 21 август куни ярим ўрта вазн тоифасида WBC ва IBF йўналиши чемпиони Эррол Спенсга қарши ўтказиши эълон қилинган эди. Бироқ унинг аввалги промоутери Ауди Аттар мазкур жангни блоклашни сўраб Пакьяога қарши даъво аризаси киритди.

Унга кўра, Ауди Аттар ва унга қарашли "Paradigm Sports" компанияси Пакьяонинг навбатдаги жанги учун Майки Гарсия билан музокараларни деярли якунлаш арафасида бўлгани, ушбу жанг учун Пакьяога олдиндан 3,3 миллион доллар миқдорида маблағ берилгани, лекин Пакьяо кутилмаганда келишувни бузиб, Эррол Спенсга қарши жанги қабул қилгани айтилмоқда. Бундан компания катта зарар кўрганлигини билдириб, Эррол Спенсга қарши жангни таъқиқлаш сўралган.

Шу билан биргаликда, Конор Макгрегор билан ҳам ҳамкорлик қилувчи Paradigm компанияси унинг Мэнни Пакьяо билан жангини режалаштиргани, лекин Дастин Порьедан қабул қилинган мағлубият сабаб режа ўзгарганини ҳам келтириб ўтган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)