Конте:

"Интер" собиқ бош мураббийи Антонио Конте Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич илк тури доирасидаги "Ливерпуль" ҳамда "Милан" учрашуви (3:2) ҳақида ўз фикрини билдирди.

"Бу оғир ўйин "Милан"нинг олдинга силжишига ёрдам беришига ишонаман. Дарҳақиқат, Пиоли жамоаси учун оғир даврлар бошланмоқда.

Учрашув миланликлар учун ниҳоятда оғир темпда бошланди, аммо жамоа қийинчилик билан бўлса-да, вазиятни ўнглашга муваффақ бўлганди.

Афсуски, «Ливерпуль» иккинчи бўлим аввалида тезкор гол урди ва бу ўйиннинг боришига жиддий таъсир ўтказди", - дейди Конте.

Эслатиб ўтамиз, иккинчи турда "Милан" ўз уйида "Атлетико" билан ўйин ўтказади. "Ливерпуль" эса "Порту" майдонига ташриф буюради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)