Куба бокс терма жамоаси йиғинда иштирок этиш учун Ўзбекистонга келади. Жаҳон чемпионати олдидан таркиб эълон қилинди

Куба бокси жаҳонда ўз номига эга эканлиги барчамизга яхши маълум. Бу сафарги Токио Олимпиадасида ҳам улар етакчиликни қайтиб олишди. Бизни олдинда 26 октябрдан старт оладиган бокс бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионати кутиб турибди. 

Jit.cu сайти хабар беришича, мазкур йирик мусобақа олдидан Куба ва Ўзбекистон бокс терма жамоаси аъзолари қўшма ўқув йиғин машғулотларида иштирок этади. Жамоалар 12 октябрдан Ўзбекистондаги Янгиобод базасида ўзаро тайёргарлик жараёнини олиб боради ва биргаликда жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун Сербияга жўнаб кетади. 

Шунингдек, Куба терма жамоаси жаҳон чемпионатига саралашдан ўтувчи кенгайтирилган таркибни эълон қилди:

48 кг: Билли Родригес 

51 кг: Дамиан Арсе ва Роландо Мартинес 

54 кг: Йосбани Вейтия ва Эрислан Ромеро 

57 кг: Освел Кабальеро ва Освальдо Диас 

60 кг: Ласаро Альварес ва Рафаэль Жубер 

63.5 кг: Энди Круз ва Исаел Паркамент

67 кг: Кевин Браун ва Хорхе Мойран 

71 кг: Рониэль Иглесиас ва Дамиан Лескай

75 кг: Йоэнлис Фелисиано Эрнандес ва Алекс Мишель Перес 

80 кг: Арлен Лопес, Йоханлер Мартинес, Брайан Леон

86 кг: Херих Руис ва Рэйсиэль Полл 

92 кг: Хулио Сезар Ла Крус ва Хорхе Луис Фелимон

+92 кг: Динье Перо ва Карлос Кастильо

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
13/09/2021 21:26
Бизикилар улардан ўрганадиган жиҳатлари кўп бўлса керак ўрганиб олишсин. Уларнинг услубини улардан ўғирлашсин.
Кубага ўргатадиган жиҳатларимиз ҳам бор. Парижга олимпиядага боришда уларга биз токиёга саралаб этган "адолатли " танловларимизни ўргатишсин. Таркибни чемпион бўлмаса ҳам Олимпиядага этиш мумкинлигини ўргатишсин..

Минбар

Барча блоглар