Асосий мазмунга ўтиш

Ла Лига. "Севилья" кичик фарқ билан "Алавес"дан устун келди

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Андалусияликлардан муҳим ғалаба

Ла Лиганинг 5-туридан ўрин олган навбатдаги беллашув якунига етди.

"Севилья" "Алавес" майдонида меҳмон бўлди ва 1:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Мезбонлар ҳисобидаги ягона гол 17-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланган Карлос Висенте томонидан киритилди. "Севилья" таркибида эса Рубен Варгас ва Алексис Санчес ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

Чилилик ҳужумчи бир ярим йиллик танаффусдан сўнг яна рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Санчес бугунги кунга қадар сўнгги маротаба 2024 йил 1 апрелда "Интер" дарвозасига тўп киритган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ