"Лео менга "ол" деди, мен эса олдим"

ПСЖ Европа Чемпионлар лигаси 3-туридан ўрин олган "Лейпциг"га қарши учрашувда 3:2 ҳисобида иродали ғалабани қўлга киритди. Мазкур ўйиндан кейин Мбаппе Месси борасида фикр билдирди.

"Иккинчи 11 метрлик зарбани мен тепдим. Бу нормал ҳолат ҳамда ўзаро ҳурмат. Месси дунёнинг энг яхши футболчиси. У илк пенальтини аниқ амалга ошириб, иккинчисида менга бу имкониятни тақдим этди ва зарбам ноаниқ чиқди. Бироқ бу унинг қарори эди. Лео менга "ол" деди, мен эса олдим", - деди француз "Canal+" нашрига берган интервьюсида. 
  
Эслатиб ўтамиз, аргентиналик футбол юлдузи кечаги немис клубига қарши баҳсда ўз ҳисобига 2 та гол ёздириб қўйди. Шунингдек, Мбаппе ҳам ушбу тўқнашувда 1 та гол урди ва 1 та ассист муаллифига айланди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!