Левандовскининг режалари қандай?

"Бавария"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовски яқинлашиб келаётган 2022 йилдаги мақсадлари ҳақида гапирди.

“Ўтган йиллардагидек имкон қадар кўпроқ соврин ютиш, кўпроқ гол уриш, мухлисларни кўпроқ хурсанд қилиш.

Бу мавсумда нечта гол уришни режалаштирганман? Мен ҳеч қачон аниқ рақам ҳақида ўйламайман. Мен имкон қадар кўпроқ гол уришга ҳаракат қиламан”, - деди Левандовски.

Роберт жорий мавсум “Бавария” сафида барча мусобақаларда жами 23 та ўйин ўтказиб, 27 та гол урди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×