"Ливерпуль" қишки трансфер вақтида ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

"Sky Sports" нашри маълумотларига кўра, "Боруссия" Дортмунд клуби футболчиси Жуд Беллингем фаолиятини Премьер-лигада давом эттириши мумкин. Бу трансферга шахсан бош мураббий Юрген Клопп қизиқиш билдирмоқда.

18 ёшли хавбек учун "қизиллар" 120 миллион евродан ортиқ пул тўламоқчи эмас. Англиялик футболчининг "асаларилар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган. Жудга "туманли альбион" бегона эмас. У Чемпионшип вакили "Бирмингем" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.

Беллингем жорий мавсум дортмундликлар сафида 14 учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 3 гол ва 6 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар