"Ливерпуль" клуби раҳбарияти жамоанинг марказий ҳимоячиси Натаниэль Филлипсни сотишга тайёр.

The Sun нашрининг ёзишича, мерсисайдликлар 24 ёшли англиялик футболчининг трансферини 17,5 миллион еврога баҳоламоқда. Унга эса "Вест Хэм" ва "Ньюкасл" клублари асосий даъвогарлар сифатида тилга олинмоқда.

Филлипс жорий мавсум "Ливерпуль" сафида жами 4 та ўйин ўтказди. У 2016 йилдан буён мерсисайдликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар
×