La Repubblica нашри тарқатган хабарга қараганда, "Интер" клуби ва Италия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Николо Барелла фаолиятини Англия премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Юқоридаги манбага кўра, "неррадзурилар" етакчи футболчиси билан хайрлашмоқчи эмас, аммо "Ливерпуль" Барелла учун Милан клубига 70 миллион евро тўлашга тайёр. Бу таклиф молиявий қийинчиликлар юзага келган ҳозирги даврда “Интер” раҳбариятининг фикрини ўзгартириши мумкин.

Айтиш керакки, Николога шахсан мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп жиддий қизиқмоқда.

Барелла ўтган мавсум А Серияда 36 та учрашувда майдонга тушди ва жамоасининг 7 та голига ассистентлик қилди.

Николо Барелла 11 июль куни Италия терма жамоаси сафида Европа чемпиони бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)