“Ливерпуль” ва “Сити”га осиёлик “бўри” керак

“Ливерпуль” ва “Манчестер Сити” мутасаддилари ўз жамоасига “Вулверхэмптон” ҳужумчиси Хван Хи Чханни қўшиб олмоқчи.

Аслида трансфер ҳуқуқи “Лейпциг” жамоасига тегишли бўлган кореялик футболчи ижара асосида “бўрилар” шарафини ҳимоя қилмоқда. Хван Англияга келиши билан премьер-лигада ўзини кўрсата бошлади.

Истеъдодли футболчи жорий мавсумда саккизта учрашувда рақиблар дарвозасини тўрт маротаба аниқ нишонга олди. Бу Юрген Клопп ва Хосеп Гвардиола эътиборидан четда қолмади.

Маълумки, Гвардиола клуб тарихида энг кўп гол урган Серхио Агуэро кетганидан кейин янги тўпурар қидирмоқда. Юрген Клопп эса ҳужум чизиғини ёшартиришга қарор қилган.

“Вулверхэмптон” ўз ҳужумчисига гранд клублар кўз олайтираётгани учун уни сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиб, январда Хваннинг трансфер ҳуқуқини “Лейпциг”дан тўлиқ сотиб оладиган бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар