Лукаку тиз чўкишни хоҳламайди

"Челси" ҳужумчиси Ромелу Лукаку ирқчиликка қарши тиз чўкиш усули ҳақида фикр билдирди: 

"Ўйлайманки, ирқчиликка қарши янада қатиятлироқ чоралар кўришимиз керак. Биз тиз чўкамиз ва ҳамма бизни олқишлайди, лекин ўйиндан кейин яна ҳақоратларга дуч келамиз. Бу мавзуни кун тартибига олиб чиқишимиз керак. Бундай ҳолатни нафақат эркаклар, балки аёллар футболида қандай йўқ қилишни муҳокама қилишимиз лозим ”, - дея Лукакунинг сўзларини келтирди "The Telegraph" нашри.

Аввалроқ, клубнинг бошқа футболчиси Маркос Алонсо ирқчиликка қарши курашни қўллаб-қувватлаш учун ўйинлар олдидан ортиқ тиз чўкмаслигини айтганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)