Лутфулла Тўраев: "Насаф" футболчилари майдонда жонини беришига ишонаман!

Хабарингиз бор, "Насаф" клуби бугун ОФК кубоги финал босқичида "Ал-Муҳаррақ" жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан SPORTS.uz сайти "аждарлар"нинг собиқ ярим ҳимоячиси, айни дамда "Бунёдкор" сафида тўп тепаётган Лутфулла Тўраев билан боғланди ва унинг фикрлари билан қизиқди.

– 10 йилдан сўнг "Насаф" яна ОФК кубогида чемпион бўлишга яқин. Бугунги баҳсда "аждарлар"нинг имкониятини қандай баҳолайсиз?

– Ўйлашимча, "Насаф" ғалаба қозонади. Аммо ўйин жуда қийин бўлади. Сабаби, рақиб сафида тажрибали футболчилар йиғилган. Бутун Ўзбекистон бу баҳсда "аждарлар"га мухлислик қилади. Худо хоҳласа, йигитлар ортга кубок билан қайтади.

– Аввалги финал Қаршида бўлган эди. Бу сафар мезбон – рақиб. Бу футболчиларга қийинчилик туғдирмайдими?

– Ҳа, қийин бўлади. Мухлислар стадионни тўлдиришига шубҳам йўқ. Финал битта ўйиндан иборат бўлганлиги учун "Насаф" футболчилари майдонда жонини бериб ўйнайди, деб умид қиламан.

IMG_0984

– Сизлар ўйнаган вақтдаги "Насаф" билан ҳозиргисини фарқи нимада. Қай бири кучлироқ?

– Биз ўйнаган вақтда тажрибали футболчилар кўп эди. Ҳозир жамоа ёшлардан тузилган. Уларни солиштириб бўлмайди. Ҳар хил даврдаги икки кучли жамоа. 

–  ОФК кубогининг савияси аввалгидан ошганми?

– Футбол соатига ривожланяпти.  10 йил илгари ОФК кубогининг савияси пастроқ эди. 

photo_2020-04-27_16-05-33

– Сиз "Бунёдкор" сардорисиз, лекин юрагизини тубида "Насаф" борми?

– Мен "Насаф"даги вақтларимни яхши хотиралар билан эслайман. Бироқ ҳозир "Бунёдкор" биланман.

– Финал – ўз номи билан финал. Унда футболчилардан нималар талаб этилади?

–  Эҳтиёткорликни йўқотмаслик керак. Ҳар қандай вазиятга тайёр туриш лозим. Майдонга тушдингми, фақат ғалаба ҳақида ўйла! 90 дақиқа бор кучинг билан ўйна ва кубокни ютиб ол.

– Агар "Насаф" ғалаба қозонса, катта миқдорда пул мукофотига эга бўлади. Сизларни қандай рағбатлантиришган эди.

– Бизга "Spark" автомобили ҳамда мукофот пуллари тақдим этилганди. 

photo_2020-04-27_16-03-34

– ОФК кубогидаги ғалаба футболчиларга нима беради, деб ҳисоблайсиз?

– Ўзига бўлган ишонч. Таркибдаги барча футболчилар учун бу биринчи финал. Ўйинни кўплаб скаутлар ва клуб хўжайинлари томоша қилади. Ўз-ўзида бу реклама вазифасини ҳам бажаради.

Жалолиддин Қобилжонов суҳбатлашди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!