Лутфулла Тўраев

Уч йил мобайнида “Бунёдкор” шарафини ҳимоя қилган тажрибали футболчи Лутфулла Тўраев катта эҳтимол билан клубни тарк этмоқда.

Яқинда унинг ўзи билан суҳбатлашган чоғимизда “Нефтчи”дан тушган таклиф ҳақида сўрагандик, ўшанда футболчи ҳали ҳеч нима маълум эмаслиги ҳақида жавоб қайтарганди.

Сўнгги пайтларда “Нефтчи” клуби Тўраев билан фаол музокараларни олиб бормоқда ва шу кунларда футболчининг фарғоналиклар билан келишуви амалга ошиши кутиляпти. Бунинг устига яқинда “Бунёдкор” устози Шуҳрат Мақсудов ҳам Лутфулланинг “Нефтчи”га ўтаётгани ҳақида гапирганди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilyosxon Akramov
04/01/2022 13:23
Яхши терма жамога номзод уйинчию

Минбар

Барча блоглар