Мадрид клуби ҳужумчиси "Ювентус"га ўтишдан бош тортди

"Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората қишда жамоани тарк этиб, "Барселона"га ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда. 

"Corriere dello Sport" нашри берган хабарга кўра, туринликлар бош мураббийи Массимлиано Аллегри испаниялик форвард кетган тақдирда, унга ўринбосар топишига ишонмоқда. 

Мутахассис Луис Суарес варинтини кўриб чиқди, бироқ уругвайлик Турин клубига ўтишдан бош тортган. Шу сабабли, "кекса синьора" бош мураббийи ҳозирча Альварони қўйиб юбориш ниятида эмас. 

Қайд этиш лозим, Луис ушбу мавсум Ла Лига доирасида 19 та учрашувда иштирок этиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!