Маҳмуд Муродовнинг жанги бошқа санага кўчирилди
Ahmadbek Eshmatov
Ҳамюртимиз жанг қиладиган турнир ёзда бўлиб ўтади.
Аввалроқ, таниқли ММА устамиз Маҳмуд Муродов "Octagon 72" турнирида Патрик Кинцлга қарши жанг қилиши ҳақида хабар берган эдик.
Бугун ушбу мусобақа 14 июнга кўчирилгани эълон қилинди. Энди ҳамюртимиз ҳам мазкур санада, Чехияда октагонга кўтарилади.
Маълумот учун, Муродов "Octagon 68" турнирида Ясубей Эномотони 2-раундда нокаутга учратган эди.

Изоҳлар (0)